«AMKODOR-AGROTEXMASH»

Ўзбекистон Республикасида янги турдаги йўл-қурилиш, қишлоқ хўжалик, коммунал ва бошқа техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида маъсулияти чекланган жамият шаклидаги «AMKODOR-AGROTEXMASH» Ўзбекистон-Белоруссия қўшма корхонаси ташкил этилди. Ўзбекистон томонидан «Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ ва «Технолог» АЖ, Белоруссия томонидан «AMKODOR» ОАЖ – холдинг бошқарув компанияси» ва «AMKODOR-TASHKENT» МЧЖ чет эл корхонасиқўшма корхонанинг таъсисчилари ҳисобланади.

Қўшма корхона АМКОДОР 134, АМКОДОР 134-01 юклагичлар, АМКОДОР 702 ЕА, АМКОДОР 702 ЕМ-03 экскаватор-юклагичлар, АМКОДОР 732 экскаватор-юклагич, АМКОДОР 211 универсал юклагич, АМКОДОР 320 универсал юклагич ҳамда ишлаб чиқариладиган техникаларга алмашадиган ишчи органларни ишлаб чиқаради.

Қўшма корхона «Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ худудида жойлашган.

Келгусида «AMKODOR-AGROTEXMASH» қўшма корхонасида ишлаб чиқариладиган техникалар турларини қуйидаги русумлар билан кенгайтириш режалаштирилмоқда:

  • АМКОДОР 6223В ўзи юрар икки валецли тебранма каток;
  • АМКОДОР 6632 ўзи юрар комбинациялашган тебранма каток; 
  • АМКОДОР ЕР 20 и ЕР 30 платформали электраравача; 
  • АМКОДОР Е16 паншахали электрюклагич; 
  • АМКОДОР 451А автоюклагич; 
  • АМКОДОР 527 телескопик стрелали универсал юклагич; 
  • АМКОДОР 332С4 универсал юклагич, чўмич сиғими 1,9м3;
  • АМКОДОР 342С4 универсал юклагич, чўмич сиғими 2,3м3.

Савдо тармоғини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «AMKODOR-AGROTEXMASH» МЧЖ ҚК корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган техникалар «UZ CLAAS SERVICE» МЧЖнинг савдо тармоғи орқали (агентлик шартномаси асосида) амалга оширилади.

Техникаларнинг сервис хизматини кўрсатиш. «AMKODOR-AGROTEXMASH» МЧЖ ҚК корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган техникаларга тўлиқ сервис хизмати кўрсатишни таъминлаш мақсадида «UZ CLAAS SERVICE» МЧЖни сервис агенти этиб тайинлаш орқали амалга оширилади.